Хитойда коррупцияга қарши курашишга масъул амалдор пора олишда айбланмоқда
Тергов версиясига кўра, Хитой Коммунистик партияси Марказқўмида коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган Ли Ган мансабдор шахсларни тайинлашда пора олиб келган.

Фото: Blomberg
Хитой прокуратураси мамлакат Коммунистик партияси Марказий қўмитасида коррупцияга қарши курашга масъул бўлган Ли Ганни ҳибсга олишга ордер берди, деб ёзмоқда Хинҳуа агентлиги.
Қайд этилишича, Ли Ган коррупцияда айбланмоқда. Тергов давомида аниқланишича, Ли Хитой Коммунистик партияси Марказқўмига мансабдор шахсларни танлаш ва тайинлашда пора олган, шунингдек, ноқонуний тижорат фаолияти билан шуғулланган.
Бундан ташқари, тергов версиясига кўра, у фойдали шартномалар тузиш ҳамда Марказий қўмитада лавозим тақдим этиш эвазига турли компаниялар вакилларидан катта миқдорда пул ва қимматбаҳо буюмлар олиб, хизмат мавқеини суиистеъмол қилган.
Юқоридаги қонунбузарликлар учун Ли Ган 7 апрел куни лавозимдан олинган ва Коммунистик партия аъзолигидан чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабр ойида Хитой Коммунистик партияси Хух-хото шаҳрининг иқтисодий ва технологик ривожланиш зонаси ишчи қўмитаси собиқ котиби Ли Жианпин Хитой Олий халқ суди томонидан тасдиқланган ҳукмга кўра қатл этилганди. Тергов хулосаларига кўра, қарийб 2 миллиард доллардан ортиқ давлат маблағларини ўзлаштирган ва 800 миллион доллардан зиёд пора олган.
Мавзуга оид

21:11 / 24.04.2025
«Демократиянинг бўш арсенали». Foreign Affairs АҚШ Хитой билан урушга тайёр эмаслиги ҳақида мақола эълон қилди

17:06 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади

09:05 / 23.04.2025
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди

17:03 / 22.04.2025