Лавров мигрантлар орасида жиноий гуруҳлар пайдо бўлишининг олдини олишга чақирди
Россия ТИВ раҳбари Россиядаги меҳнат мигрантлари сонини камайтирадиган чора-тадбирлар Ўзбекистон манфаатларига ҳам жавоб бермаслигини таъкидлади.

Фото: ТАСС
Меҳнат мигрантлари орасида жиноий тенденцияларнинг шаклланишига йўл қўймаслик керак. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзди ТАСС.
Россия ТИВ раҳбари Россиядаги меҳнат мигрантлари сонини камайтирадиган чора-тадбирлар икки томонлама манфаатларга жавоб бермаслигини таъкидлади. Лавров бунга сабаб сифатида мамлакатнинг ривожланиш режаларига таъсир қиладиган «меҳнат қўлларининг» етишмаслигини кўрсатди.
«Аммо муаммонинг иккинчи қисми - Россия қонунларига риоя қилиш ва меҳнат мигрантлари ўртасида жиноий тенденцияларнинг шаклланишига йўл қўймаслик зарурати», деб қўшимча қилди вазир.
Унинг таъкидлашича, Россия Ўзбекистонни мигрантлар ўртасида терроризм ва жиноятчилик хавфини минималлаштириш «зарурлигини тўлиқ англаб етган» деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид

18:50
«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида

13:30
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

12:43
Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги меҳмонхонада заҳарланиши бўйича тергов якунланди

09:50