Украина 5 минг тонна буғдой ортилган Россия кемасини ҳибсга олди
РФнинг «соядаги флоти» таркибига кирувчи кема Осиё давлатларидан бирининг байроғи остида ноқонуний рейд амалга оширган.

Фото: Украина Хавфсизлик хизмати
Украина ҳукумати Қора денгизда Россиянинг «соядаги флоти» таркибига кирувчи чет эл юк ташиш кемасини ҳибсга олди. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) хабар берди.
Қайд этилишича, кема ва экипажни ушлаш ишлари УХХ ва Чегара хизматининг махсус операцияси доирасида, Қора денгиз акваториясининг ички сувларида ўтказилган. Кема айнан қачон ҳибсга олинганига аниқлик киритилмаган.
Тергов версиясига кўра, 2024 йил охирларида кема Севастопол портидан Украина жанубидаги босиб олинган ҳудудлардан ўғирланган 5 минг тонна буғдойни олиб чиққан. Таъкидланишича, кема Осиё давлатларидан бирининг байроғи остида ноқонуний рейд амалга оширган.
«Кемада ўтказилган тинтув давомида рашистлар томонидан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўғирлаш фактларини исботловчи ҳужжатлар, навиация қурилмалари ва бошқа далилий ашёлар топилди», — дейилади идора пресс-релизида.
«Соядаги флот» деганда одатда кузатув тизимлари томонидан қайд этилмаслиги учун сигнал узатувчи маёқларини ўчириб қўядиган эски танкерлар тушунилади. Бу танкерлар асосан Россия давлат компанияси «Совкомфлот» томонидан бошқарилади. Санкциялар жорий этилгач, РФ ўз нефтларини 2022 йил охирида белгиланган нархдан қимматроқ сотиш учун «соядаги флот»дан фойдаланишни бошлади. The Guardian ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг «соядаги флоти» таркибида ҳозирда 600 га яқин кема бор бўлиб, улар Россия нефт экспортининг 70 фоизини таъминлайди.
Мавзуга оид

18:33 / 25.04.2025
МРБ директори ўринбосарининг ўғли Украинада ҳалок бўлган. У Россия томонида туриб жанг қилган

13:55 / 25.04.2025
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

13:33 / 25.04.2025
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

09:59 / 25.04.2025