Ўзбекистон | 12:46
2966
4 дақиқада ўқилади

Жарима балларини ҳисоблаш 1 майдан бошланмайди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра, жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги ҳукумат қарори ҳамон “ишлаб чиқилмоқда”. Ҳужжат қабул қилингач, жарима балларини ҳисобланишнинг аниқ муддати белгиланади.

Фото: Envato

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 1 майдан ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилиши ҳақидаги хабарни рад этди.

«Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди. Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.

Шу боис, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади», дейилади ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Йўлдошевнинг баёнотида.

2025 йил 20 февралда имзоланган қонунга мувофиқ, йўллардаги қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисоблаб борилиши белгиланган. Қонунда бу механизмнинг аниқ тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилаши ёзилган.

20 март куни Ички ишлар вазирлиги ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра, жарима баллари ҳайдовчиларга нисбатан фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида ҳисобланади. Жарима баллари «E-jarimaball» модули орқали, инсон омилисиз, автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади.

Лойиҳага кўра, қоидабузарликлар учун қуйидагича жарима баллари бўлиши белгиланган:

  • ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши – 0,5 балл;
  • фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш – 1 балл;
  • кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш – 0,5 балл;
  • – худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – 1 балл;
  • товуш сигналини сабабсиз бериш, уни ишлаб чиқарувчи назарда тутмаган сигнал ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш – 0,5 балл;
  • белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш - 0,5 балл;
  • белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/соатдан кўп, 40 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш - 1 балл;
  • белгиланган ҳаракат тезлигини 40 км/соатдан кўп, 60 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш - 1,5 балл;
  • белгиланган ҳаракат тезлигини 60 км/соатдан кўп, 80 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш - 2 балл;
  • светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтиш – 1 балл;
  • ҳайдовчининг йўлнинг қарама-қарши томонига ёки бўлагига чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлса – 2 балл;
  • тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига халақит бериш – 0,5
  • транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши – 0,3 балл;
  • транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш – 0,5 балл;
  • автобус ва микроавтобусларда ички ишлар органларининг ҳамроҳлигисиз одам ташиш, агар уларнинг ҳамроҳлигида одам ташиш шарт бўлса – 0,5 балл;
  • транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш – 1,5 балл;
  • транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши – 2 балл;
  • транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши – 1 балл;
  • йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш – 2 балл.

Мавзуга оид