Ўзбекистон | 16:13
995
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Греция элчихонаси очилди

Шунингдек, Грециянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди.

Фото: ТИВ

Тошкент шаҳрида Греция элчихонаси очилди, бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

У Грециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Параскеви Цевелек хонимдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

«Тошкент шаҳрида Греция элчихонасининг очилишини олқишлаймиз ва бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ишонамиз. Учрашув давомида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳокама қилдик. Ҳурматли элчи хонимга Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилаймиз», деб ёзди Саидов.

Параскеви Цевелек Грециянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Екатерина Нассика ўрнини эгаллади.

Греция ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган. Бироқ, Ўзбекистонда элчихонаси мавжуд бўлмагани сабабли элчилар Москвадаги элчихонада фаолият юритган.

Мавзуга оид