Ўзбекистон | 22:25 / 02.05.2025
6126
2 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган қабулда иштирок этди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида мамлакат мустақиллигининг 249 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов ҳам қатнашди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 2 май куни АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этди.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик алоқалари бундан буён ҳам ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар асосида мустаҳкамланишига ишонаман», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига.

Тадбир давомида сўзга чиққан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник мамлакат мустақиллигининг 249 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирга тўпланганларни қутлади.

«Давлатлар инсонлар сингари қўшни танлай олмайди, аммо йўлга чиқиш учун йўлдошларни танлаши мумкин. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан шундай йўлдош бўлишни танламоқда. Биз хавфсизлик, суверенитет ва фаровонлик – ҳамкорлик ва англашув орқали биргаликда барпо этилгани маъқул, деб ҳисоблаймиз», — дейди элчи ўз нутқида.

Аввалроқ Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид