Жаҳон | 11:10 / 02.05.2025
2062
1 дақиқада ўқилади

Вилоят маъмурияти раҳбари: Россия Запорижжяга 10 марта зарба берди

Россия Қуролли кучлари Запорижжяга камида 10 та зарба берди, 14 киши яраланди, деб хабар қилди Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари.

Фото: Anadolu/picture allianc

Россия Қуролли кучлари Запорижжяга камида 10 та зарба берди. Бу ҳақда 1 май, пайшанба куни Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Иван Федоров маълум қилди.

Унга кўра, бир неча ёнғин содир бўлган ва 14 киши — ўн эркак ва тўрт аёл жароҳатланган.

Улардан тўққиз нафари шифохонада, беш нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди.

61 ёшли эркакнинг ўлими ҳақидаги дастлабки маълумотлар тасдиқланмади, дея қўшимча қилди Федоров. Қутқарувчилар жабрланувчини вайроналар остидан чиқариб олишди, у касалхонага олиб кетилди.

Вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғининг сўзларига кўра, Россия Қуролли кучлари шахсий уйлар, кўп қаватли хонадонлар, таълим муассасалари ва инфратузилма объектларини нишонга олган.

Мавзуга оид