Ўзбекистон | 15:31 / 03.05.2025
2991
2 дақиқада ўқилади

Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларусь ўрмон хўжалиги вазири Александр Кулик билан учрашди.

Фото: Дунё

Вазир Александр Кулик ўзбекистонлик ҳамкорлар билан амалга оширилаётган лойиҳаларда тўхталиб, ўзаро савдо-сотиқ ҳажми ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди Шу билан бирга, товарлар номенклатураси кенгайтириш, икки давлат ўрмон хўжаликлари ва тегишли идоралар ўртасида алоқаларни ўрнатиш ҳамда ҳамкорликни янги йўналишларида қўшма чора-тадбирларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Томонлар 2-3 хонали тўлиқ шароитлари мавжуд йиғма ёғоч уйларни Ўзбекистон ҳудудларида жойлаштириш имкониятлари хусусида фикр алмашдилар. Бу борада, беларус томони ўзбек ҳамкорларнинг тегишли таклифларини, шу жумладан бирга ишлаб чиқариш ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлиги маълум қилди.

Мулоқот чоғида икки давлат ўрмон хўжаликлари ва тегишли идоралар ўртасида алоқаларни фаоллаштириш, кадрларни тайёрлаш, тажриба алмашиш ва уруғчиликда қатор қўшма лойиҳалар амалга оширишга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда овчилик туризмини ривожлантиришни йўналишида биргаликда ишлашга икки томон учун манфаатли бўлиши таъкидланди.

Мулоқот якунида белгиланган масалаларни атрофлича муҳокама қилиш учун икки томон масъуллари иштирокида онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид