Жамият | 08:06
3207
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Epica автомобили ёниб кетди

Жорий йилнинг 6 май куни соат 23:56 да  Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида Epica ва Spark русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фото: ФВБ

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида Epica русумли автомобиль ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБга маълумот келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:06 да етиб бориб, ёнғин соат 00:08 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид