Ўзбекистон | 09:58
833
1 дақиқада ўқилади

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги бир қатор ҳужжатлар такомиллаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштирилиши муносабати билан бир қатор НҲҲга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фото: AFP / JOCHEN LUEBKE

Ўзгартиришлар қуйидагиларни назарда тутади:

  • саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
  • хавфли ишлаб чиқариш объектлари томонидан техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастри паспортлари ишлаб чиқилиши мажбурийлигини белгилаш;
  • саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларга эксперт гувоҳномасини бериш тартибини такомиллаштириш.

Хусусан, қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом;
  • Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқалар.

Мавзуга оид