Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
65 ёшли Анчелотти тарихдаги энг номдор футбол миллий жамоасида иш бошлайди.

Фото: Getty images
Италиялик Карло Анчелотти футбол бўйича Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллади. Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерацияси хабар берди.
65 ёшли Анчелотти Бразилия миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 якунига қадар ишлайди. Мамлакат терма жамоаси унинг бошчилигидаги илк ўйинларини июнь ойида Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Эквадор ва Парагвай миллий жамоаларига қарши ўтказади.
Март ойида Доривал Жуниор Бразилия миллий жамоаси бош мураббийлигидан бўшатилди, бу ЖЧ саралаш ўйинида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг (1:4) юз берди.
Карло Анчелотти энг номдор мураббийлардан бири ҳисобланади ва фаолиятида «Ювентус», «Милан», «Челси», ПСЖ ва «Бавария» каби клубларни бошқарган. Ҳозир Испаниянинг «Реал Мадрид» клубида ишламоқда.
Анчелотти Европа футболининг топ-5 мамлакатларида (Англия, Италия, Испания, Германия ва Франция) чемпионлик унвонини қўлга киритган ягона мураббий ҳисобланади. У миллий жамоаларни бошқармаган.
Бразилия энг номдор миллий жамоа бўлиб, 5 марта жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган. Уни ҳеч қачон италиялик мураббий бошқармаган.
Мавзуга оид

10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди

19:37 / 01.05.2025
Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

17:54 / 18.04.2025