Жаҳон | 23:29 / 13.05.2025
1695
1 дақиқада ўқилади

Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди

Натижада, ҳаво кемаси бортида ваҳима бошланган. Энди ушбу йўловчи 27,7 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин.

Фото: Видеодан кадр

Хитойда самолёт йўловчиси қўниш вақтида «тоза ҳаводан нафас олиш учун» авариявий эшикни очиб юборди, деб ёзмоқда Need to Know нашри.

Қайд этилишича, воқеа 12 май куни Юннан провинциясида, China Eastern Airlines ҳаво кемаси бортида юз берган. Самолёт ерга қўнган заҳоти эркак авариявий эшик тутқичини тортган ва эвакуация трапини очиб юборган. Бу вақтда самолёт қўниш йўлаги бўйлаб ҳаракатланаётган эди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўловчининг ҳаракати туфайли бортда ваҳима бошланган. Йўловчиларнинг самолётдан тушиши 20 дақиқага кечикка. Қоидабузар шахс полиция томонидан олиб кетилган. Эркак 100 мингдан 200 минг юангача (27,7 минг долларгача) жаримага тортилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Нидерландиядан Испаниянинг Гран-Канария оролига парвоз қилаётган Transavia авиакомпанияси самолёти Португалиянинг Фару аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширганди. Ўшанда бунга йўловчилардан биридан таралган кучли бадбўй ҳид сабаб бўлган эди.

Мавзуга оид