Қозоғистон - Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти яна 4 ойга ёпилди
«Тажен» (Қозоғистон) ва «Довут Ота» (Ўзбекистон) пунктларидаги таъмирлаш ишлари 1 сентябргача узайтирилди.

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан келишилган ҳолда «Тажен» назорат-ўтказиш пункти орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ва юк кўтариш қуввати 3,5 тоннагача бўлган транспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча тўхтатилди, деб хабар берди «Казинформ» Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитасига таяниб.
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктининг ёпилиши 1 сентябрга қадар узайтирилди.
— Мазкур қарор фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, назорат-ўтказиш пунктида қурилиш ва реконструкция ишларини жадаллаштириш мақсадида қабул қилинган. Айни пайтда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда: металл конструкцияларни ўрнатиш, муҳандислик тармоқларини ётқизиш, биноларни капитал таъмирлаш, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, май ойидан августгача Қозоғистон «Тажен» (Қозоғистон) ва «Довут Ота» (Ўзбекистон) пунктлари орасидаги нейтрал чизиқда йўл қуради. Ўзбекистон томонида ҳам шундай ишлар режалаштирилган.
Қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан Қозоғистон Ўзбекистон томонига чегарадан ўтиш чекловини яна 4 ойга — 2025 йил 1 сентябргача узайтириш таклифи билан расман мурожаат қилди. Таъкидланишича, Ўзбекистон ташаббусни қўллаб-қувватлади.
2025 йил 1 февралдан бошлаб «Тажен» (Қозоғистон) - «Довут Ота» (Ўзбекистон) назорат-ўтказиш пунктлари орқали 3,5 тоннагача енгил, автобус ва юк автомобилларининг ўтиши таъмирлаш ишлари туфайли вақтинча тўхтатилган эди.
Мавзуга оид

17:45
Қозоғистонга Марказий Осиёдаги энг кучли суперкомпютер келтирилди

16:49
FlyArystan Атирау ва Тошкент ўртасида авиақатновни йўлга қўяди

13:13
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика ҳамда сув хўжалиги бўйича учрашув ўтказди

12:16 / 17.05.2025