Жамият | 18:45
1459
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида Cobalt хандаққа тушиб кетди

Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланган Cobalt хандаққа тушиб кетди. Ҳайдовчи ва транспорт воситаси ичида бўлган 3 нафар йўловчига тан жароҳати етмаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган автомашина олиб чиқилди.

Қайд этилишича, 21 май соат 08:05 да А-373 Тошкент—Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида, Тошкент—Водий йўналишида ҳаракатланган Cobalt русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.

Содир бўлган ҳолат бўйича Қамчиқ махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил хандақдан олиб чиқилган.

Автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошларида Shacman русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида хандаққа (кювет) тушиб кетганди.

Мавзуга оид