Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Самарқандга келди
Самарқанд халқаро аэропортида бош вазирни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия бош вазири Жоржа Мелони 28 май куни расмий ташриф билан Самарқандга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд халқаро аэропортида бош вазирни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 29 май куни бўлиб ўтади.
Олий даражадаги музокаралар ва бошқа қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид

23:21 / 12.07.2025
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди

09:56 / 12.07.2025
Украинани тиклаш: конференцияда 10 млрд евро ваъда қилинди

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025