Судан армия кимёвий қурол қўллангани ҳақидаги даъволарни текширмоқда
Суверенитет кенгаши раҳбари Бурҳон махсус комиссия тузишга қарор қилди.

Фото: AP
Судан суверенитети кенгаши раиси Абдулфеттоҳ ал-Бурҳон АҚШнинг Судан армияси Тезкор ҳаракат кучларига қарши ҳарбий амалиётлар чоғида «кимёвий қурол қўллагани» ҳақидаги иддаоларини текшириш учун махсус комиссия тузишга қарор қилди.
Судан Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Суверенитет кенгаши раҳбари Бурҳон ташқи ишлар ва мудофаа вазирликлари ҳамда Бош разведка хизмати вакилларидан иборат махсус комиссия тузишга қарор қилган.
«Ушбу қарор Суданнинг халқаро мажбуриятларига, хусусан, Кимёвий қуроллар бўйича шартномага содиқлигига ҳамда Судан ҳукумати томонидан қабул қилинган ошкоралик тамойилига мувофиқ қабул қилинди, бу эса АҚШ маъмуриятининг Судан кимёвий қурол қўллагани ҳақидаги айбловларини рад этади», дейилади баёнотда.
22 май куни АҚШ Давлат департаменти ўтган йили Тезкор ҳаракат кучлари билан тўқнашувлар чоғида Судан армиясининг «кимёвий қурол қўллагани» сабабли Суданга қарши санкциялар қўллаш қарорини эълон қилди.
АҚШ Конгресси Давлат департаментининг санкциялар 6 июндан кучга кириши ҳақидаги қароридан хабардор қилинган.
Санкциялар Судан экспортига чекловлар ва АҚШ ҳукумати кредитларига киришдаги тўсиқларни ўз ичига олади.
23 май куни Судан ҳукумати АҚШнинг армия мамлакатда давом этаётган можарода кимёвий қурол қўллагани ҳақидаги «асоссиз» ва «ёлғон» айбловларини қатъиян рад этишини билдирди.
Судан ҳукумати ҳам АҚШ қарорини кескин қоралаб, уни «сиёсий шантаж» деб атади.
Мавзуга оид

14:05 / 16.04.2025
Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди

00:59 / 07.04.2025
Сурияда ҳали ҳам 100 дан ортиқ кимёвий қурол омборлари мавжуд — NYT

14:56 / 14.03.2025
AP: Исроил ва АҚШ Судан ва Сомалига Ғазо секторидан фаластинликларни қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди

16:45 / 26.02.2025