Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди
«Марказий Осиё-Ҳиндистон» мулоқотининг 4-йиғилишида кўплаб келишувларга эришилди.

Фото: Instagram / meaindia
6 июнь куни Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида бўлиб ўтган «Марказий Осиё-Ҳиндистон» мулоқотининг 4-йиғилиши якуний баёнотига кўра, Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари кенг қамровли ва мустаҳкам шериклик ва янада чуқур алоқа ўрнатишдан манфаатдор эканини билдирди. Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов иштирок этди.
Томонлар, хусусан:
- Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги молиявий алоқаларни, жумладан рақамли тўлов тизимлари, банклараро алоқаларни яхшилаш ва миллий валюталарда савдони кучайтириш;
- ноёб ер ва муҳим фойдали қазилмаларни биргаликда излаш. 2024 йил сентябрь ойида Нью-Деҳлида бўлиб ўтган «Ҳиндистон-Марказий Осиё» фойдали қазилмалар бўйича биринчи форуми натижаларини юқори баҳолаб, томонлар энг қисқа вақт ичида иккинчи учрашувни ўтказишга келишиб олдилар;
- Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқани кучайтириш учун «Шимол-Жануб» халқаро транспорт йўлагидан (INSTC) фойдаланишни кенгайтириш. Ҳиндистон Марказий Осиё давлатларининг савдо-сотиқ муносабатларини енгиллаштириш учун Чабаҳор портидаги Шаҳид Беҳешти терминалидан фойдаланишдан манфаатдорлигини маъқуллайди;
- Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари идоралари, илмий-тадқиқот институтлари, инновацион марказлари ва технология корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро алоқаларини кучайтириш орқали фан ва технология, космик ва инновациялар соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
- Ҳиндистон-Марказий Осиё рақамли ҳамкорлик форумини ташкил этиш. Ҳиндистон Марказий Осиё мамлакатларида рақамли давлат инфратузилмасини (DPI) ривожлантиришда ёрдам беришга келишиб олди. Томонлар жамоат саломатлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва энергия хавфсизлиги каби соҳаларда инновацион ечимлардан фойдаланиш учун биргаликда ишлашга келишиб олдилар;
– соғлиқни сақлаш соҳасида, жумладан, тиббий туризм соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш. Ҳиндистоннинг «Ягона Ер, ягона саломатлик» ғоясига мувофиқ, соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яхшилаш ва тиббий хизматлар кўрсатиш ва Марказий Осиё мамлакатларида анъанавий тиббиётни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар;
- халқлар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида маданий-маърифий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш. Вазирлар Тожикистон томонидан Ҳиндистон ва Марказий Осиё маданият вазирларининг иккинчи учрашувига мезбонлик қилиш таклифини олқишладилар;
- Халқлар ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадида Марказий Осиё давлатларидан ёшлар делегацияларининг Ҳиндистонга ташрифини осонлаштириш. Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатларидан бир-бирининг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони кўплигини қайд этиб, вазирлар уларнинг фаровонлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар;
- Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатларининг миллий хавфсизлик идоралари ўртасида минтақада терроризм ва бошқа муаммоларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш. Ташқи ишлар вазирлари 22 апрель куни Паҳалгам шаҳрида содир этилган терактни сўзсиз қораладилар ва терроризмнинг барча кўринишларига қарши курашга қатъий содиқлигини яна бир бор таъкидлаб, БМТ Халқаро терроризм тўғрисидаги кенг қамровли конвенциясини тезроқ қабул қилишга чақирдилар.
Мавзуга оид

17:07 / 06.06.2025
Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги очилди

13:35 / 06.06.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди

22:12 / 05.06.2025
Ҳиндистонда сарой биноси остидан яширин кутубхона топилди

15:28 / 05.06.2025