Сурхондарёда 913 млрд сўмга «Сангардак» туристик маркази қурилмоқда
Сариосиё туманида 615 гектар майдонни қамраб оладиган ҳудудда «Сангардак» туристик маркази қуриляпти. Лойиҳа дор йўли, зиплайн, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, 21 та ресторан ва қарийб 300 та савдо нуқтасини ўз ичига олади.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини ошириш мақсадида «Сангардак» туристик маркази барпо этилмоқда, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, умумий қиймати 913,3 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа 615 гектар майдонни қамраб олади.
Марказда:
- 21 та ресторан, кафе ва бар;
- 296 та савдо нуқтаси;
- меҳмонхоналар тўртта — 3 юлдузли, иккита — 5 юлдузли;
- 10 та меҳмон уйлари;
- санаторий, маданий ҳордиқ маскани;
- 1,6 километр дор йўли, зиплайн ва пикник ҳудудлари қурилади.
Таъкидланишича, қурилиш ишлари жадал суръатда давом этмоқда. Дор йўлининг бошланиш нуқтаси, тиргакларни бетонлаш ишлари якунланган.
«Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов «Сангардак» туризм мажмуаси ва Нилу маҳалласини туризм қишлоғига айлантириш лойиҳалари ижроси билан танишди. Лойиҳалар халқаро талаблар асосида, сифатли ва самарали амалга оширилиши таъкидланди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид

10:06 / 07.06.2025
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди

19:06 / 03.06.2025
Қатлдан қочганлар: мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг шов-шувли қамоқдан қочиш иши

19:09 / 30.05.2025
Сариосиё аэропорти 30 йилдан сўнг фаолиятини тиклади

11:58 / 24.05.2025