Жамият | 12:11 / 10.06.2025
1035
2 дақиқада ўқилади

Кучли таъсир қилувчи дориларнинг муомалага киритилиши олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Унда, қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Д.М., М.А. ва Н.Ғ. “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келган Lacetti русумли автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган 19 дона “Тропикамид” ҳамда 14 дона “Регопен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Зомин тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "F.F." хусусий корхонасига қарашли дорихона иш юритувчиси Х.Т. фуқаро Х.А.га хорижда ишлаб чиқарилган 14 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шифокор рецептисиз 4,2 млн сўмга сотиб, дори воситалари учун тўловни ўзининг банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Нукус тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С. фуқаро Д.С.га 38 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид