Ўзбекистон | 21:08 / 11.06.2025
4355
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилди – Саида Мирзиёева

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиб, инвесторларни Қорақалпоғистонга сармоя киритишга чақирди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva

Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди ва Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилганини маълум қилди.

«Қорақалпоғистоннинг равнақи ва минтақа иқтисодиётини мустаҳкамлаш ҳамда бу оғир, аммо ниҳоятда гўзал ҳудудда яшаётган ҳар бир инсоннинг турмуш сифатини яхшилаш — мамлакатимизнинг устувор мақсадларидан бири.

IV Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги бугунги сессияда ўтган бир йил мобайнида кўплаб музокаралар олиб борганимиз, аниқ дастурларни ишга туширганимиз ва уларни амалга ошириш учун зарур маблағ ажратганимизни таъкидладим. «Boston Consulting Group» компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқдик.

Қорақалпоғистонга киритилаётган сармоялар янги иш ўринлари яратиши, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши, ёшларнинг келажагини янада яхшилаши керак. Инвесторларни ҳудудга ташриф буюриб, республиканинг улкан салоҳиятини ўз кўзлари билан кўришга ва кенг имкониятлар кўламини баҳолашга таклиф қиламан!» деб ёзди Саида Мирзиёева.

Мавзуга оид