Ўзбекистон | 10:50 / 12.06.2025
2779
2 дақиқада ўқилади

Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгарди

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг буйруғи билан Ўзбекистон Риэлторлик хизматлари миллий стандарти "Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқлар савдосини ташкил қилиш"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

"Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга мувофиқ қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

  • савдолар ташкилотчиси сифатида мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби ёхуд ихтисослаштирилган ташкилот чиқиши мумкин. Охиргиси мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби билан шартнома асосида ҳаракат қилади ва улар номидан ёки ўз номидан чиқади;
  • устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли юридик шахсларнинг кўчмас мулкини реализация қилиш E-auksion электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар орқали амалга оширилади, аукционда сотилмай қарздорликни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкни бозор қиймати бўйича тўғридан тўғри сотишдан ташқари;
  • қонунда белгиланган қоидалар бузилган ҳолда ўтказилган аукцион ёки танловлар манфаатдор шахс даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Аукцион ёки танловларни ҳақиқий эмас деб топиш аукцион ёки танловларда ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2025 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид