Жаҳон | 12:56
5115
2 дақиқада ўқилади

Мерц: Исроил биз учун Эронда оғир ишни қиляпти

Фридрих Мерц Исроилга ҳурматини билдирди. У ЦАҲАЛнинг Эронга зарбаларини бошқа мамлакатларга фойда келтирадиган оғир иш деб биляпти. Германия канцлери Теҳрондаги тузумни террорчи деб ҳисоблайди ва унинг тугашини истайди.

Фото: DPA

Германия канцлери Фридрих Мерц Исроилни Эронга берган зарбалари учун ҳурмат қилишини айтиб, буни Ғарб иттифоқчиларига хизмат деб атади. «Фақат шуни айтишим мумкинки, мен Исроил армияси ва ҳукумати бунга журъат этганини жуда ҳурмат қиламан», — деди у 17 июн, сешанба куни Канадада бўлиб ўтган G7 саммити доирасида Германиянинг ZDF жамоат телеканалига берган интервюсида. «Акс ҳолда, биз бу режимнинг даҳшатини ойлар ва йиллар давомида кўрган бўлардик, кейин эса, эҳтимол, қўлида ядро қуроли бўлади».

«Бу Исроил барчамиз учун қилаётган оғир иш», деб таъкидлади Мерц. «Биз ҳам бу режимдан азият чекяпмиз».

Фридрих Мерцнинг сўзларига кўра, Теҳрон «ҳужумлар ва қотилликлар, шунингдек, Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ва Ғазо секторидаги Ҳамас каби ташкилотлар орқали бутун дунёга ўлим ва ҳалокат» тарқатган. Сиёсатчининг ишончи комилки, Ҳамас жангчиларининг 7 октябр куни Исроилга ҳужуми «Теҳрон режимисиз ҳеч қачон амалга оширилмасди».

Шу билан бирга, Германия ҳукумати раҳбари таъкидлаганидек, агар Эрон ҳукумати музокаралар столига қайтишга тайёр бўлса, «кейинчалик ҳарбий аралашувга эҳтиёж қолмас эди».

Мавзуга оид