Исроил армияси гуманитар ёрдамга навбатда турганларга яна ҳужум қилди
Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор.

Фото: Anadolu Agency
Исроил армиясининг Ғазо сектори турли ҳудудларига берган зарбалари натижасида камида 6 нафар фаластинлик, жумладан, уч бола ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA расмий ахборот агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, зарбалардан бири эксклавнинг марказий қисмидаги тарқатиш пунктида гуманитар ёрдам олишни кутаётган бир гуруҳ фаластинликларга берилган. Икки фаластинлик ҳалок бўлди, 35 нафари яраланди. Жароҳатланганлардан 16 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
27 майдан бери Исроил БМТ ва халқаро гуманитар ташкилотларни четлаб ўтиб, Исроил ва АҚШ кўмагида яратилган Ғазо гуманитар ёрдам жамғармаси номли тузилма орқали инсонпарварлик ёрдамини тарқатмоқда.
Бироқ, бу тузилма БМТ томонидан тан олинмаган ва Фаластин гуруҳлари томонидан рад этилган. ҲАМАС уни «ўлим тузоғи» деб атайди.
Мавзуга оид

13:33
АҚШ базаларига зарба берган Эрон, уруш тугашини эълон қилган Трамп ва Путинга топширилган мактуб – кун дайжести

11:52
Исроил Эрон билан урушда сулҳга эришилганини тасдиқлади

11:44
Эрон ташқи ишлар вазири Исроилга қарши амалиётлар якунига эътибор қаратди

11:41