Эрон олий раҳбари Исроил ва АҚШ устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди
Али Хоминаий Эрон ва Исроил ўртасидаги қарама-қаршилик бошланган 13 июн кунидан бери халқ олдига чиқмаган эди.

Фото: AP
Эрон олий раҳбари Али Хоминаий сўнгги можарода Эрон томони АҚШ ва Исроилни мағлуб этишга муваффақ бўлганини айтди.
«Сизларни Эроннинг Америка режими устидан қозонган буюк ғалабаси билан табриклайман. Америка режими урушга тўғридан-тўғри кирди, чунки улар буни қилмаса, сионистик режим бутунлай йўқ бўлиб кетишини тушунди. Улар бу режимни қутқариш учун урушга киришди, лекин ҳеч нарсага эриша олмади», деб ёзди Хоминаий ижтимоий тармоқда.
Кейинроқ Эрон оммавий ахборот воситалари Хоминаий телемурожаатини эфирга узатди, унда Эрон ядро иншоотлари ҳақиқатан ҳам Америка зарбаларидан зарар кўргани, аммо Вашингтоннинг бу операциясининг муваффақияти, шунга қарамай, чеклангани айтилади.
Хоминаий шунингдек, Эрон ҳеч қачон таслим бўлмаслигини таъкидлади ва агар кимдир яна мамлакатга ҳужум қилишга уринса, жиддий жавоб берилишини маълум қилди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги қарама-қаршилик бошланган 13 июн кунидан бери Эрон олий раҳбари халқ олдига чиқмаган эди.
22 июнга ўтар кечаси АҚШ Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфахондаги ядровий иншоотларига зарба берди. Президент Доналд Трамп объектлар тўлиқ йўқ қилинганини айтди. Эрон бунга жавобан Қатардаги АҚШ ҳарбий базасига ракета учирди.
23 июн куни Трамп Исроил ва Эрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганини эълон қилди. Кейинроқ Исроил ва Эронда сулҳ тасдиқланди.
Мавзуга оид

23:36 / 26.06.2025
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси

22:51 / 26.06.2025
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда

20:51 / 26.06.2025
Tesla робот-таксисининг биринчи оммавий синовлари йўлларда муаммоларга олиб келди

18:56 / 26.06.2025