Ўзбекистон | 11:43
1488
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги 5 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятида фуқаро А.С. ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига мурожаат қилди.

Унинг мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Б.С. Юқори Чирчиқ тумани Миям-Кангли маҳалласида жойлашган ҳокимият захирасидаги 5 гектар  ер майдонини 200 минг АҚШ доллари эвазига ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб, унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, келишилган пулдан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Мавзуга оид