Москва вилоятидаги Озарбойжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди
Элшан Иброҳимовнинг фуқароликдан маҳрум қилинишига у Россия Федерацияси «миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларни содир этгани» сабаб қилиб кўрсатилган.

Элшан Иброҳимов
Москва вилоятидаги озарбойжонликларнинг Минтақавий миллий-маданий автономияси жамоат ташкилоти раҳбари Элшан Иброҳимов Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди, деб ёзади Oxu.az.
Иброҳимов бу маълумотни нашр вакиллари билан телефон суҳбатида тасдиқлаган, бироқ уни фуқароликдан маҳрум қилиш сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот бермаган ва Озарбойжонга қайтганидан сўнг, бир неча кундан кейин изоҳ беришини айтган.
«РБК» манбаси маълумотига кўра, Иброҳимов 18 июн куни Россия Федерациясининг «миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларни содир этгани учун» фуқароликдан маҳрум қилинган.
Июн охирларида РФ ва Озарбойжон ўртасида дипломатик можаро келиб чиқди. Бунга Екатеринбургда Озарбойжон диаспораси вакиллари ушлангани сабаб бўлган. Уларни қўлга олиш вақтида икки киши — ака-ука Ҳусайн ва Зиядин Сафаров ҳалок бўлди. Уларнинг жасадида қийноқ ва калтаклаш ишлари аниқланган. Озарбойжон ҳукумати бунга жавобан Бокуда 10 нафардан ортиқ россияликни гиёҳванд моддалар контрабандаси ва кибержиноятчиликда гумонлаб, ҳибсга олди. Шунингдек, «Sputnik Озарбойжон» ахборот агентлиги офисида тинтувлар ўтказилди, етти киши қўлга олинди — уларнинг икки нафари ҳамон ҳибсда.
РФ фуқаролигидан маҳрум қилиш учун Федерал хавфсизлик хизматининг хулосаси талаб этилади. Россия фуқаролигини туғилиши билан олмаганларгина ундан маҳрум қилиниши мумкин.
Мавзуга оид

19:18 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи якунланди

17:41 / 04.07.2025
Россияда озарбойжонлик криминал авторитет Вагиф Бакинский ушланди

16:40 / 04.07.2025
Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани уруш гирдобига тортиш хавфини туғдирди – Шавкат Мирзиёев

16:13 / 04.07.2025