Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШга ишга юбориш эвазига 22 минг доллар олган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Унда, фуқаролар И.Қ. ва А.А. (муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган) фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 22 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро А.А. ва бошқаларни танишлари орқали Япония давлатига ишга юбориши эвазига аввалдан келишилган 32 000 АҚШ долларидан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда B.G. МЧЖ Фарғона филиали раҳбари Н.А. фуқаро А.А.га ўзини гўёки Ташқи меҳнат миграция агентлиги ходими сифатида таништириб, уни Жанубий Корея Республикасига ишга юбориши учун 10 000 АҚШ доллари эвазига сертификат тайёрлаб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда чет тилларни ўргатувчи “А.” ўқув маркази ходими Х.Ш. фуқаро Ф.О.ни Жанубий Корея Республикасига ишга юбориши учун G1 viza расмийлаштириб беришини айтиб, ундан 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

10:41 / 07.07.2025
ИИББ арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилмасликка чақирди

17:00 / 05.07.2025
“Golden cash” иши: “кўринмас одам” ўзбекистонликларни қандай чув туширганди?

12:13 / 03.07.2025
Зангиотада сифатсиз дори воситалари ва буюмлари савдосига чек қўйилди

09:39 / 01.07.2025