Жаҳон | 22:15 / 10.07.2025
4512
2 дақиқада ўқилади

Хитойда Шинжон-Уйғур автономияси амалдори ўлимга ҳукм қилинди

У 19 йил давомида коррупцион жиноятларни содир этиб келган. Судланувчи бу вақт давомида 32 млн доллар ноқонуний даромад кўрган.

Фото: Shanghai Daily

Лючжоу шаҳри халқ суди 9 июл куни Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Доу Вангуйни порахўрлик ишида айбдор деб топди. Бу ҳақда Sinxua агентлиги хабар берди.

Собиқ амалдор жазони ижро этишни икки йилга кечиктириш имконияти билан ўлим жазосига ҳукм қилинди, бутун умрга сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум этилди, унинг шахсий бойлиги эса мусорада қилинади.

Қайд этилишича, Доу Вангуй 2024 йилнинг май ойида терговга тортилган, октябр ойида эса у ҳибсга олинган. Суднинг аниқлашича, судланувчичи 19 йил давомида (2003-2022 йиллар) коррупцион жиноятларни содир этиб келган.

Шинжонда турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаган Вангуй кончилик, корпоратив бизнес фаолияти ва мансаб лавозимларида кўтарилиш билан боғлиқ ишларда ўз ваколатини суиистеъмол қилган. Унинг ноқонуний даромади 229 миллион юандан (қарийб 32 миллион доллар) ошади.

Суд қарорига кўра, амалдор ўз айбига иқрорлик билдиргани, қилган ишларидан пушаймонлиги, шунингдек, ноқонуний қўлга киритган маблағларни қайтаргани жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида ҳисобга олинган.

Мавзуга оид