Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гватемала соҳилларида 2,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
Гиёҳвандлик моддалари Сан-Хосе портида жойлашган Тинч океани ҳарбий-денгиз базасига етказилган. Мамлакат президенти буни тарихий воқеа деб атади.

Фото: AP
Гватемалада ўтказилган махсус операция доирасида қиймати 35 миллион долларни ташкил этадиган 2,5 тонна кокаин ортилган сувости қайиғи тўхтатиб қолинди. Шунингдек, кемада бўлган уч нафар экипаж аъзоси ҳам қўлга олинди, деб хабар беради мамлакат президенти Бернардо Аревало.
Қайд этилишича, қайиқ 8 июлда ушланган ва мамлакат жанубидаги Сан-Хосе портида жойлашган Тинч океани ҳарбий-денгиз базасига етказилган.
Миллий маданият саройидаги матбуот анжумани вақтида Бернардо Аревало операцияни тарихий воқеа деб атади. Prensa Latina янгиликлар агентлиги маълумотларига кўра, бу Гватемалада жорий йилда мусодара қилинган энг йирик гиёҳванд моддалар партияси ҳисобланади.
Расмий статистикасида келтирилишича, 2024 йилда Гватемала ҳужумати 18,2 тонна кокаинни мусодара қилган. Марказий Америка халқаро наркокартелнинг транзит узели бўлиб қолмоқда. Контрабанда учун кўпинча сувости кемаларидан фойдаланилмоқда. Уларнинг айримлари субмариналар каби сув остига тўлиқ чўкишга қодир, аммо аксарияти — сувга қисман шўнғиб ҳаракатланади.
Мавзуга оид

19:19 / 29.06.2025
Британияда салкам 100 млн фунтлик кокаин партияси мусодара қилинди

22:12 / 06.06.2025
Канар оролларида ўтказилган операцияда салкам 4 тонна кокаин мусодара қилинди

21:04 / 30.05.2025
Гватемаладан майяларнинг салкам 3 минг йиллик шаҳри харобалари топилди

22:36 / 24.04.2025