Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди
Ундан ҳарбий разведка, аксилтеррор операциялари ва табиий офатлардан кейин одамларни қидиришда фойдаланиш мумкин.

Фото: The Telegraph
Пекинлик олимлар ари миясига ўрнатилган электрон қурилма ёрдамида ҳашаротни бошқаришни ўрганди. Ишланмадан ҳарбий разведка, аксилтеррор операциялари ва табиий офатлардан кейин одамларни қидиришда фойдаланиш режалаштирилган.
Chinese Journal of Mechanical Engineering нашрининг хабар беришича, Пекин технология институти профессори Чжао Цзелиан бошчилигидаги жамоа дунёдаги энг енгил мия бошқарувчисини яратди – атиги 74 миллиграмм, «бир чимдим туздан ҳам енгил». У ишчи ари орқасига бириктирилади ва миясига учта игна билан боғланади. Улар орқали электр импулслари узатилади, улар миянинг визуал қисмини фаоллаштиради ва парвоз йўналишини белгилайди.
Чжао сўзларига кўра, 90 фоиз ҳолатда арилар берилган траектория бўйича ҳаракат қилган. Қурилма камера, микрофон ва маълумот тўплаш ва узатиш учун сенсорлар билан тўлдирилиши мумкин. Кичик ўлчами туфайли асаларилар тор ёриқларга киради ва сезилмайди.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, синтетик аналоглар билан таққослаганда, кибер-ҳашаротлар махфийлик ва узоқроқ ишлаш муддатини намойиш этади. Бу уларни «шаҳар жангларида, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашда, шунингдек, табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда» бебаҳо қилади.
Хитойлик олимлар аввал ҳам худди шундай технологияларни инфрақизил ва Bluetooth сигналлари ёрдамида қўнғизларда синаб кўрган. Бундай «рюкзак»лардан бирининг оғирлиги бор-йўғи 23 миллиграмм эди. Худди шундай тажрибалар бошқа мамлакатларда ҳам ўтказилмоқда: Сингапурда суваракларга қурилма ўрнатилди (улар Мянмадаги зилзиладан кейин қўлланилган), АҚШ ва Япония эса кибер-ҳашаротларнинг ўз версияларини ишлаб чиқмоқда.
Муваффақиятга қарамай, тадқиқотчилар ҳали ҳам техник муаммоларга дуч келмоқда: масалан, батарея қуввати жуда тез тугайди, кўпроқ сиғимли батареялар эса оғирроқ бўлади. Бундан ташқари, универсал бошқарувчи ҳали мавжуд эмас - ҳар хил турдаги ҳашаротлар тананинг турли қисмларидаги таъсирларга турлича реакция билдиради.
Мавзуга оид

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

14:24 / 11.07.2025
Хитой ва Ўзбекистон контейнер ташувлари бўйича қўшма корхона ташкил этди

22:15 / 10.07.2025
Хитойда Шинжон-Уйғур автономияси амалдори ўлимга ҳукм қилинди

18:19 / 10.07.2025