Жаҳон | 14:05 / 24.07.2025
6881
4 дақиқада ўқилади

Украина Россиянинг ҳарбий заводларини вайрон қилиши мумкин — сиёсатшунос

Украина бош қўмондони Олександр Сирский Трампдан ATACMS ва Taurus ракеталарини сўради. Бу ракеталар узоқ масофадаги нишонларни йўқ қилиш қувватига эга. Агар бу қуроллар етказилса, урушнинг боришига қандай таъсир кўрсатади? Россия ҳарбий саноатига зарба берилиши мумкинми?

“Геосиёсат”да сиёсатшунослар Украинага эҳтимолий тақдим қилиниши мумкин бўлган имконият юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский Трампдан ATACMS ва Германиянинг Taurus ракеталарини сўраган. Хўш, бу қандай ўзгаришлар қилиши мумкин?

Шуҳрат Расул: Украина ўрта ва узоқ масофага зарба берувчи ракеталарни қабул қилса, Россияни енгиб ташлайди деб айта олмаймиз. Ҳеч қачон узоқ масофадан туриб отилган ракеталар билан бирор бир давлатнинг армиясини таслим қилиш мумкин эмас. Унинг инфратузилмасини, ҳарбий салоҳиятини, ҳарбий саноат комплексини вайрон қилиши мумкин. Лекин у фронтдаги вазиятга кескин таъсир қилмайди.

Германиянинг Taurus ракеталари Россия учун бир неча сабабга кўра хавфли ва хавотирли ҳисобланади. Бу ракеталар 500 км узоқликдаги ҳарбий базалар, команда марказлари, ўта муҳим инфратузилмалар масалан: кўприклар, темирйўллар, бункерларни нишонга олади. Украина бу ракеталарни олган тақдирда, улар энг аввало Россиянинг ҳарбий саноат комплексини мутлақо вайрон қилиб ташлаши мумкин. Қурол заводлари зарарсизлантирилса, Россиянинг Украинага ҳужум қилиш имконияти пасайиб боради. Ёки Искандер ракетаси ишлаб чиқариладиган заводларга зарба берадиган бўлса бу Москвани қийин аҳволга солиши мумкин. Чунки Искандер ракета тизими асосан битта марказ томонидан ишлаб чиқарилади. Лекин шундай ҳолатда ҳам Путиннинг фикри ўзгармай урушни давом эттиришга интилса керак. Фронтдан ташқари Россиянинг бошқарув элитасида бугунги кунда очиқчасига конфликтлар юз беряпти. Вице президент Пётр Толстой сенат раиси Матвиенкони коррупцияда айблаб чиқди. Энди энг қизиғи, олий Бош қўмондон, Россиянинг президенти мана шу бўлаётган воқеаларга ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ. Гўёки у ҳам бир томошабинга айланиб қолди. Бу менга СССР вақтининг охирги йилларини эслатяпти.

Абдували Сойибназаров: Уруш бошланганидан буён ғарб мамлакатлари Украинанинг Россия ичкарисига ҳужум қилишига изн бергани йўқ. Фақатгина қисқа муддат Байден ҳокимиятдан кетишдан олдинроқ айрим ракеталари билан ҳужум қилди. Бу албатта Россиянинг юқори мартабали расмийларини жудаям ташвишга солиб қўйганди. Шундан сўнг Москвадагилар томонидан “Украинага қайси давлат қурол етказиб беришидан қатъи назар, биз қақшатқич зарбалар берамиз”, деган баёнотлар ҳам янграган эди.

Лекин агар 500кКм ва ундан ортиқ масофага учадиган ракеталар берилган тақдирда, бу Россиянинг фронтдаги ҳарбий таъминотининг узилишига олиб келиши мумкин. Лекин бугунги кунда кўряпмизки, Германия мудофаа вазирининг ҳам фикри бироз ўзгариб қолди. Олдин Taurus ракеталарини биз етказиб берамиз деган бўлса, ҳозир иттифоқчиларимиз билан маслаҳат қиляпмиз деган баёнотни берди. Менинг назаримда Германия Украинага Taurus ракеталарини бермаслиги ҳам мумкин.

Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид