Ўзбекистон | 21:12 / 30.07.2025
9155
2 дақиқада ўқилади

Сув олиш тартибини бузганлик учун юридик шахсларга жарималар белгиланди

Сув олиш тартибининг бузилиши молиявий санкциялар қўлланганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда, ушбу молиявий санкциялар 5 баравар миқдорда қўлланади.

 Янги қабул қилинган Сув кодексига кўра, балиқ хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби юридик шахслар томонидан бузилганда, уларга нисбатан қуйидаги миқдорларда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланади, жумладан:

- сувдан фойдаланувчилар белгиланган лимитдан ортиқ олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМ 20 фоизи;

- сувдан фойдаланувчилар сув олиш шартномалари тузилмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМ 30 фоизи;

- сувдан фойдаланувчилар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМ 5 фоизи;

- сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сувдан фойдаланувчилар сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМ 40 фоизи.

Сув олиш тартибининг бузилиши молиявий санкциялар қўлланганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда, ушбу молиявий санкциялар 5 баравар миқдорда қўлланади.

Айни пайтда 1 БҲМ – 375 минг сўм.

Мавзуга оид