Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto Motors’нинг шартнома шартларига ўзгартириш киритилди
Рақобат қўмитаси талаби билан UzAuto Motors шартнома шартларининг 21 та кичик банди қонун талабларига мувофиқлаштирилди. Хусусан, пулни қайтариш муддати 30 кундан 10 кунгача қисқартирилди. Бир русумдаги автомобил учун бир йилда қайта шартнома тузилганда етказиб бериш муддати қўшимча 120 кунгача узайтирилиши шарти олиб ташланди.

Фото: Kun.uz
UzAuto Motors автомобил етказиб бериш бўйича шартномаларга бир қатор ўзгартиришлар киритди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, автомобил ишлаб чиқарувчининг дилерлик корхоналари томонидан тақдим этилган шартномаларда қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳолатлар аниқланган. Натижада компания намунавий ҳужжатларининг 21 та кичик бандига ўзгартиришлар киритилган.
Хусусан, йил давомида бир хил UzAuto Motors модели учун шартнома тузиш факти аниқланганда етказиб бериш муддатини узайтириш тўғрисидаги банд чиқариб ташланди. Компания бу ҳолатда муддатни 120 кунга узайтириши мумкин эди. Бундан ташқари, пулни қайтариш муддати қўшимча шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 кунда эмас 10 кунгача этиб қисқартирилди.
Ишлаб чиқарувчига боғлиқ бўлмаган ҳолларда, ишлаб чиқаришда вақтинча узилиш юз берса, автомобилни етказиб бериш муддати 3.1-бандида белгиланган муддатдан 45 кунгача узайтирилиши мумкинлиги сотувчининг мажбуриятлари бўлимида белгиланган эди. Эндиликда ушбу банд форс-мажор бўлимига кўчирилди.
Шунингдек, шартноманинг янги таҳририда сотувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятлари янада аниқ белгиланади.