Таълим | 11:47 / 31.07.2025
3492
1 дақиқада ўқилади

40 та хорижий атама ўзбекча муқобилларига алмаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси мажлиси баёни қабул қилинди. Ушбу баёнга кўра, ўзбек тилида қўлланилиб келаётган 40 та хорижий атама ўзбекча муқобилларига алмаштирилди.  

Ўзбек тили изоҳли луғати. Иллюстратив фото

Ушбу жараёнда Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда иш олиб борди, шунингдек, мазкур департаментнинг экспертлар гуруҳида хорижий атамалар муҳокамадан ўтказилди.

Алмаштирилиши лозим бўлган 40 та хорижий атаманинг миллий муқобилларини аниқлашда ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти тилшунослари ушбу атамалар тегишли соҳа вакиллари билан мунтазам мулоқотда бўлди. 

Шунингдек, хорижий атамалар ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамадан ўтказилди, юртдошлар таклифлари ҳисобга олинди.

Мавзуга оид