Авто | 12:46 / 31.07.2025
4527
1 дақиқада ўқилади

Олти ойда аукционда сотилган энг қиммат авторақам баҳоси маълум бўлди

Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 509,6 млн сўмни ташкил қилди.

Фото: Kun.uz

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2025 йил январ–июн ойларида биржада жами 107,6 трлн сўмлик савдо шартномалари тузилган. 

Биржа савдолари бўйича тузилган энг йирик битимлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (44 фоиз), ёқилғи энергетика маҳсулотлари (19 фоиз), қора ва рангли металлар (19 фоиз) улушларига тўғри келган.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 378,7 млрд сўмлик 80 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукцион орқали сотилди. 

Сотилган авторақамларнинг 96 фоизи жисмоний шахсларга ва қолган 4 фоизи юридик шахсларга тўғри келган. 

Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 509,6 млн сўмни ташкил қилди.

Мавзуга оид