Ўзбекистон | 17:42 / 31.07.2025
1303
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бинолар ижара ҳақининг энг кам миқдори қанча?

Айни пайтда Тошкентда 50 квадрат метрлик квартирани 1,4 млн сўмдан камига ижарага бериб бўлмайди.

2025 йил 1 январдан биноларни ижарага берадиган жисмоний ва юридик шахслар учун энг кам ижара ҳақи ставкаси белгиланди. Бу 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунда қайд этилган.

Жумладан, турар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 кв м учун ойига):

  • Тошкент шаҳрида – 28 минг сўм;
  • Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 13,5 минг сўм;
  • бошқа аҳоли пунктларида – 5,5 минг сўм.

Нотурар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 кв м учун ойига):

  • Тошкент шаҳрида – 45 минг сўм;
  • Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 26,5 минг сўм;
  • бошқа аҳоли пунктларида – 11 минг сўм.

Мавзуга оид