Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккабоғда ҳайдовчилар ўртасида муштлашув келиб чиқди
Kun.uz'даги маълумотга кўра, Damas ҳайдовчилари ва кўп ўринли хорижий автоулов эгалари маршрут талашиб, жанжаллашиб қолган. Жанжал бора-бора муштлашувга айланган, машиналарни бир-бирига тўқнаштиришгача боришган.

Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида икки томонга бўлинган ҳайдовчилар ўртасида муштлашув келиб чиқди. Kun.uz'нинг аниқлашича, 30 июл куни рўй берган жанжалга қатнов йўналиши учун рақобат сабаб бўлган.
Муштлашув икки гуруҳ –Damas'да қатнайдиган ҳайдовчилар ва янги йўналишни эгаллашга уринаётган, кўп ўринли хорижий автоулов эгалари ўртасидаги тортишувдан келиб чиққан.
Таҳририятга келиб тушган видеолавҳада кўчада эркаклар ёқалашаётгани, транспот воситаларининг баъзилари бир-бирини уриб ўтишга урингани кўринади.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулованинг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат назоратга олинган ва айни пайтда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жабрланувчилар ёки ушланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмади.
Мавзуга оид

13:46 / 24.07.2025
Қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарилган хонадон аниқланди

17:11 / 22.07.2025
“Ҳайп учун қилдим” — Автосалон раҳбари синов мақсадида ходимларининг устига машина ҳайдади

12:30 / 19.07.2025
Юнусободда 5 кгдан ортиқ наркотиклар савдосининг олди олинди

15:49 / 18.07.2025