Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари Лев Толстой мукофотига номзод қилиб кўрсатилди
Россиянинг Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфига қарши курашишга қаратилган фаолиятдаги алоҳида хизматлари учун берилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Российский фонд мира» халқаро жамоат фонди Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни халқаро ҳуқуқ устуворлиги асосида умумий ва тенг хавфсизликни таъминлаш, кўп қутбли дунё барпо этиш, халқлар ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатди. Бу ҳақда жамғарма бошқаруви раиси, Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкийнинг мукофот ҳайъатига йўллаган мактубида айтилади, деб хабар берди ТАСС.
Мурожаатномада 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган уч давлат раҳбарларининг биринчи саммитидаги тарихий келишувлар - Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома ҳамда «Абадий дўстлик тўғрисида»ги Хўжанд декларацияси имзолангани, улар барқарорлик ва изчил тараққиёт мақсадларини таъминлаш, бутун минтақанинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилиши таъкидланади.
«Российский фонд мира» Садир Жапаров, Имомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевни кўп қутбли дунё қурилиши ҳамда халқлар ўртасидаги ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Л.Н.Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатишни таклиф этади», дейилади мурожаатномада.
Слуцкийнинг таъкидлашича, ушбу давлатлар раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Евроосиё маконида хавфсизлик таъминланмоқда, Марказий Осиё давлатлари ўртасида визасиз ҳудуд яратиш ва минтақанинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш ғояси бўйича мулоқот давом этмоқда.
Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфига қарши курашишга қаратилган фаолиятдаги алоҳида хизматлари учун; халқаро ҳуқуқ устуворлиги асосида умумий ва тенг хавфсизликни таъминлашга, қуролланиш пойгасини тўхтатишга, кўп қутбли ва зўравонликсиз дунё қуришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун берилади.
2024 йилда биринчи мукофот Африка Иттифоқига берилди. Мукофотни уюшма номидан Африка Иттифоқи комиссияси раиси Муса Факи Махамат қабул қилиб олди.
Мавзуга оид

18:21
Путин ва Уиткофф Украина инқирози ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди

13:42
Ўзбекистоннинг барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашдаги фаол ва конструктив позицияси эътироф этилмоқда

13:06
Россияга қарши санкцияларга тайёр Трамп, «Ҳизбуллоҳ»ни қуролсизлантирмоқчи бўлган Ливан ва Эронда ёпилаётган давлат идоралари — кун дайжести

12:04