Жамият | 15:53
8798
1 дақиқада ўқилади

Актёр Йўлчи Ортиқов оламдан ўтди

Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

«Тоғлик куёв» филмидаги роли орқали томошабинлар эътиборини қозонган актёр ва спорт устаси Йўлчи Ортиқов 51 ёшида ҳаётдан кўз юмди. 

Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Аввалига филмларда каскадёрлик билан шуғулланган Йўлчи Ортиқов 2001 йилда «Тоғлик куёв» филмида ижро этган роли орқали машҳурликка эришган. Кейинроқ «Ҳаёт-мамот», «Аёлнинг бир макри» ва бошқа филмларда ҳам рол ижро этган. 

У 2006 йилдан кейин рол ижро этмаган ва кино оламидан кетганди.

Мавзуга оид