Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекнефтгаз» Аи-92 бензин нархи арзонлаштирилгани ҳақида хабар берди
Автобензиннинг биржа савдоларидаги 1 тоннаси бошланғич нархи туширилди. Бу чакана савдодаги нархга ҳам таъсир қилиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz
Бензин ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, нарх камайтирилди, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз» АЖ.
Таъкидланишича, ёқилғи бозори барқарорлигини сақлаш, аҳолини юқори сифатли бензин билан таъминлашга қаратилган стратегия доирасида ишлаб чиқариш жараёнлари оптималлаштирилиб, таннархни камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилган.
Жумладан, Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводида (БНҚИЗ) ишлаб чиқарилган АИ-92 русумли автобензиннинг биржа савдоларидаги 1 тоннаси бошланғич нархи биринчи босқичда 12 млн 881 минг сўмдан 12 млн 628 минг сўмга туширилган.
«Бу эса ўз навбатида, 1 литр АИ-92 русумидаги автобензиннинг биржадаги бошланғич нархи 9400 сўм эканини англатади», дейилади хабарда.
АИ-92 бензиннинг биржа савдоларидаги бошланғич нархи туширилиши чакана савдодаги нархга қандай таъсир қилиши номаълум.
Аввалроқ, ҳукуматга 2026 йил 1 январга қадар экологик жиҳатдан зарарли бўлган АИ-80 бензиндан воз кечиш бўйича топшириқ берилган эди. АИ-92 бензини арзонлашиши ушбу ҳаракатларни амалга ошириш фонида юз бермоқда.
Мавзуга оид

22:24 / 02.08.2025
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари

17:58 / 29.07.2025
Россиянинг бензин экспортига тақиқи Ўзбекистонга таъсир қилмаслиги айтилди

23:01 / 25.07.2025
Қиммат бензин, шароити йўқ поездлар ва муаммоли UzIMEI — Истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоя қилиняптими?

18:05 / 24.07.2025