Кремль иқтисодиётни ривожлантириш муқобил режасига ойдинлик киритди

Фото: ТАСС
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, Россия иқтисодиётини ривожлантиришнинг муқобил ғоялари ишлаб чиқилаётганини маълум қилди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.
«Иқтисодиётни ўрта ва узоқ истиқболда ривожлантиришга оид ғояларни ишлаб чиқиш ишлари бир неча ташкилот томонидан ва турли шаклда олиб борилмоқда», — дея Песков сўзларини келтиради агентлик.
Песковнинг қўшимча қилишича, булар ҳақиқатдан ҳам «улардан қандайдир фойдалироқ хулоса олиш учун лозим бўлган» муқобил ғоялардир.
Аввалроқ, 25 июль куни «Ведомости» нашри хабар қилганидек, президент Владимир Путин Столипин клуби ҳисоботини қайта кўриб чиқиш ва унинг негизида иқтисодиётни ривожлантиришнинг янги дастурини тайёрлаш вазифасини топширган эди.
Мавзуга оид

18:37
ЕИ россиялик олигарх ва компанияларнинг музлатилган 3 миллиард евро маблағини мусодара қилади

17:49
Россиянинг Украинадаги мақсадлари ўзгарди – CNN

16:15
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

11:10