Мексика наркобарони Гусманнинг ўғли ўғирлаб кетилди

Фото: AFP
Мексика ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакат наркобарони Хоакин Гусманнинг тўнғич фарзанди, 29 яшар Хесус Альфредо Гусман "Синалоа" гуруҳининг беш нафар аъзоси билан бирга бошқа бир жиноий гуруҳ – “Халисконинг янги авлоди” томонидан ўғирлаб кетилган.
Воқеа 16 август куни, Пуэрто Вальярта курорт шаҳрининг ресторанларидан бирида содир бўлган.
Бош прокурор Эдуардо Альмагер журналистларга айтишича, тўпланган факт ва далиллар Хесус Гусман олиб қочиб кетилганлар орасида эканлигини кўрсатмоқда.
Мексикада энг йирик наркокартел ҳисобланган Хоакин Гусманнинг тўнғич ўғли Хесус картелнинг юқори даражали аъзоларидан бири ҳисобланиб, АҚШда қидирувга берилган.
Мавзуга оид

18:43 / 10.06.2025
Мексикада 42 тонна метамфетамин мусодара қилинди

23:16 / 05.06.2025
АҚШ қурол ишлаб чиқарувчилари Мексикага 10 млрд доллар товон тўламайдиган бўлди

23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди

15:18 / 18.05.2025