Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда бир ёшли бола тўппончани ўйнаш оқибатида ҳалок бўлди

АҚШнинг Макдоно шаҳрида (Жоржия штати) бир ёшли болакай бошига ўқ узилиши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Henry Herald нашри.
Маълумотларга кўра, бола уйида 3 ёшли акаси билан бирга бўлган ва улардан бири оиланинг катта аъзоларига тегишли бўлган тўппончани қўлига олгани ва ундан ўқ узиб юборгани тахмин қилинмоқда.
"Тергов олиб борилмоқда, биз воқеа тафсилотларини ўрнатмоқдамиз", деб айтди округ полицияси вакили Майк Ирланд.
Унинг айтишича, уйда бўлган катталар нима юз берганини кўришмаган ва фақатгина ўқ овозини эшитишган. Шундан кейин улар қутқарув хизматига қўнғироқ қилишган.
Мавзуга оид

10:43
Трамп: Махсус элчи Уиткофф 6 ёки 7 август куни Россияга ташриф буюради

00:30
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди

00:05
АҚШ Украина билан “елкама-елка” туришга тайёрлигини билдирди

23:02 / 03.08.2025