Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Америка осмонида ёрқин объект кузатилди

4 октябрь куни Торонто осмонида ёрқин метеор кўринди. Бу ҳақида The Telegraph нашри хабар берди.
АҚШнинг шимоли-шарқи ва Канадада яшовчи тахминан 300 нафар аҳоли осмонда ёрқин объектни кузатганлиги ҳақида маълум қилди. Уни Скарбородаги Торонто университетининг Астрономия расадхонасига тегишли бўлган веб-камера ёрдамида тасвирга туширишга муваффақ бўлинди.
Метеор шундай бир кўринишки, унда метеороидларга мансуб бўлган осмон жисми (масалан, комета ва астероидларнинг майда бўлаклари) Ер атмосферасида ёниб кетади.
Жуда ёрқин метеорлар болидлар, деб аталади.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025