Жанубий Корея ҳукумати тарих дарсликларига "тўғирлаш" киритди

Фото: © RIA
Жанубий Корея таълим вазирлиги 25 ноябрь, жума куни мактаблардаги тарих дарсликларига киритилган расмий ўзгартиришлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Рёнхап агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, "тўғирлаш" киритилган дасрликлар келаси ҳафтада фойдаланишга топширилади.
Хусусан, Кореянинг япон мустамлакасидан озод қилинган куни - 1945 йилнинг 15 августи янги ўқув дасрликларида "Корея Республикасига асос солинган кун", деб аталади.
Сеул ҳукуматига кўра, КХДРга тегишли барча маълумотлар танқидий нуқтаи назардан баён қилиниши керак.
Дарсликларда Корея Республикасининг илк аёл президенти - Пак Кин Хе (собиқ диктатор Пак Чон Хининг қизи) раҳбарлиги остидаги ҳозирги маъмурият ҳақидаги маълумотлар чекланган бўлади.
Мавзуга оид

12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Жэ Ин порахўрликда айбланди

18:42 / 21.04.2025
Сеулда эркак пестицид пуркагич ёрдамида 21 қаватли бинога ўт қўйди

16:11 / 20.04.2025
Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари деярли барча парвозларни тўхтатди

08:10 / 19.04.2025