Ливия самолёти олиб қочилди
Ливиядаги Afriqiyah Airways авиакомпаниясининг йўловчи самолёти олиб қочилди. Бортида 118 киши бўлган ушбу самолёт Мальтага қўндирилган. Бу ҳақда Мальтадаги нашрларга асосланиб, Рейтерс агентлиги хабар берди.
Нашрлар маълумотларига кўра, йўловчилардан 2 нафари самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Уларнинг талаблари ҳозирча маълум эмас.
The Times of Malta нашрида аниқлик киритилишича, Airbus A320 Сабҳа шаҳридан мамлакат пойтахти Триполига рейсни амалга ошираётган самолёти 2 нафар номаълум шахс томонидан олиб қочилиб, Мальтага қўндирилган.
Мальта бош вазири бу ҳақда хабардор эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур ахборот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганилмоқда.
Мавзуга оид

13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ

09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

09:05 / 31.01.2025