Обамеянгнинг «Реал»га ўтиши нимага боғлиқлиги маълум қилинди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Оскар Дамиани «Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан мижозининг мадридликлар сафига трансфер қилинишига қарши экани ҳақида гапирди.
«Пьер-Эмерик ёзда «Боруссия»ни тарк этади. У «Реал»га ўтишни истамоқда, бироқ унинг орзуси ёзда амалга ошади деб ўйламайман.
«Реал»да бу трансфер учун пул бор, улар мижозим билан шартнома тузиши мумкин, аммо ҳаммаси Зиданга боғлиқ.
У Обамеянгда Бенземанинг ўрнини босиш учун етарлича салоҳият борлигига ишонч билдирмаяпти. «Реал»нинг марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду ва Бэйл билан бирга ўйнаши лозим ва Зидан Обамеянгни бу вазифани бажара олишига ишонмаяпти», дея Дамианининг сўзларини келтирган Bernabeu Digital.
Бундан олдинги хабарларда Обамеянг ривожланишни истаса, ёзда бошқа жамоага ўтиши кераклиги ҳақида гапирганди.
«Боруссия» раҳбарияти Обамеянгнинг сўзларидан дарғазаб бўлди
«Боруссия» Обамеянгга ўринбосар топиб қўйди
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025