Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди

Фото: Getty Images
Жанубий Корея конституцион суди мамлакат президенти Пак Кин Хе импичментини тасдиқлади. Бу ҳақда суд аъзолари чиқарган ҳукмда айтилган.
Шу тариқа 10 март куни Пак Кин Хенинг давлат раҳбари лавозимидаги охирги куни бўлди. У президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилинади ва Сеул марказидаги "Мовий уй" давлат қароргоҳини бўшатиб қўйиши керак бўлади. Бироқ ҳозирча у буни қачон қилиши ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Эндиликда собиқ президент қароргоҳдан кўчирилгандан кейин Сеулнинг Самсон-дон туманидаги уйига қайтади. У бу уйида 23 йил давомида 2013 йилгача яшаган. Янги президентнинг муддатдан аввалги сайловлари қонунга кўра 60 кундан кейин ўтказилади. Сайловлар 9 май куни ўтказилиши эҳтимоли катта.
Пак Кин Хе собиқ президентларга бериладиган барча имтиёзлардан: маошининг 70 фоизи миқдоридаги умрбод пенсиядан (12 млн вон ёки 10,4 минг доллар), уч нафар ёрдамчи, шахсий ҳайдовчи ва давлат шифохоналарида бепул тиббий хизматдан маҳрум бўлади. Бундан ташқари, унга қўриқчилар 10 йилга эмас, фақат 5 йилга берилади.
Шунингдек, у жиноий таъқиб қилиниш иммунитетидан маҳрум бўлади. Бу эса Жанубий Корея прокуратурасига уни кўп масалалар бўйича сўроқ қилиш имкониятини беради.
Мавзуга оид

13:16 / 01.08.2025
Трамп Жанубий Корея билан савдо келишуви ҳақида эълон қилди

19:36 / 31.07.2025
Ватаннинг гўё бир парчаси: Кореядаги ўзбек маҳалласидан репортаж

20:16 / 18.07.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

19:12 / 14.07.2025