«Бавария»нинг 200 минг мухлиси «Реал»га қарши ўйинга тушишни истамоқда

«Бавария» ва «Реал»нинг ЕЧЛ 1/4 финали доирасида кечадиган учрашуви Германияда ажиотаж келтириб чиқарди. Marca маълумотига кўра, мюнхенликлар жамоасининг 200 мингдан ортиқ мухлиси 12 апрель куни «Альянц-Арена»да бўлиб ўтадиган биринчи учрашувга чипта олиш учун мурожаат қилган.
Эндиликда «Бавария» мухлислар ва ташкилотлардан сўровлар қабул қилишни тўхтатган. Аренада 70 минг мухлис учун жой бор, жамоанинг 35 минг мухлиси мавсумий абонементларга эга, 3779 чипта «Реал»га, 1000дан ортиғи УЕФАга тақдим этилган ва савдога атиги 30 минг чипта чиқарилган. Чипта баҳоси 35 евродан 150 еврогача.
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025