Муҳожирлар қутқарув қайиғи ноқонуний савдо йўлида фойдаланилган бўлиши мумкин

Фото: AP
Италия прокурорлари муҳожирларнинг Ўрта Ер денгизидаги хайрия қутқарув қайиқлари бўйича тергов ишларини бошлади. Уларнинг қайд этишича, бу қайиқлардан одам савдоси билан шуғуланувчи шахслар учун такcи хизмати сифатида ҳам ноқонуний фойдаланилган.
Маълум бўлишича, хусусий ташкилотларнинг қайиқлари нафақат одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг ортишига сабаб бўлганликда айбланмоқда, балки контрабандани рағбатлантиришга ҳам олиб келмоқда.
Прокурорлар қутқарув қайиқларига сарфланган пуллар қандай молиялаштирилиши юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
"Ливияда нодавлат қутқарув кемалари ва одам савдоси билан шуғулланувчилар ўртасида "тўғридан-тўғри алоқани истисно қилиш"ни имкони йўқ", - дейди Сицилия прокурори Кармело Зукарро.
У мазкур тергов жараёнига бошчилик қилади. Бироқ расмий суд тергови ҳозирча очилгани йўқ.
Мавзуга оид

21:58 / 21.04.2025
Италия бош вазири Марказий Осиё лидерлари билан кўришади

11:51 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради

11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди

11:54 / 31.03.2025